Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги президентлик сайловларида Руҳоний етакчилик қилмоқда
Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний президентлик сайловларида 37 млн та овоз ҳисоб-китоб қилингандан кейин етакчилик қилмоқда.
Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Руҳоний 21,6 млн овоз, яна бир номзод Иброҳим Раисий 14 млн овоз тўплаган.
"Барчаси тугади, Руҳоний ютди", деб айтган агентлик манбаси ва 4 млн та овозни ҳисоб- китоб қилиш қолганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Эрон ички ишлар вазирлигида сайловлардаги давомат 70 фоизни ташкил қилгани, яъни 40 млн га яқин сайловчи овоз бергани маълум қилинган.
Ушбу лавозим учун 4 номзод: президент Ҳасан Руҳоний, Иброҳим Раисий, Мустафо Ҳошими Тоба ҳамда Мустафо Оға Мирсалим кураш олиб боришди.
Эронда ўтган ушбу сайловлар 12-сонлиси бўлди.
Руҳоний 2013 йилдан бери Эрон президенти ҳисобланади. Аввалги сайловларда унга 18 млн эронлик овоз берганди.
Мавзуга оид
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026