Табиатга қарийб 35 миллион сўмлик зиён етказган шахслар ушланди
Ҳазорасплик фуқаролар Р.Худойберганов, Д.Бобоев, Х.Рўзметов, Л.Худойберганов ва Ш.Авазязов биргаликда балиқ овлаб сотишни мақсад қилишади. Бир қарашда, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқдай туюлса-да, бироқ улар ўз мақсадларини қонунга хилоф равишда, устига-устак давлат чегараларини бузиб ўтган ҳолда амалга оширишни режалаштирган эдилар, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Улар режани пухта қилишгач, қонун талабларига зид равишда Питнак шаҳрининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги айланма йўллардан резина қайиқ орқали Туркманистоннинг Лебап вилояти, Газачак шаҳрига ўтишади. Бу ерда улар икки кун давомида 130 килограмм балиқ овлаб, яна шу йўл орқали ортларига қайтишади.
Овлари бароридан келгач, кейинги сафар тўрни янада “чуқурроқ” ташлашни мақсад қилишади. Бу гал уларга фуқаро Ф.Султонов ҳам қўшилади. Олти киши бўлиб, тўрт кун давомида қонун ҳужжатларига хилоф равишда 604 килограмм балиқ овлаб, Ҳазораспга ноқонуний равишда айланма йўллар орқали қайтиб келадилар. Табиатга умумий ҳисобда 34 млн. 448 минг сўм миқдорида жиддий зиён етказган бу шоввозларни чегарани бузиб ўтган маҳалда юртимизнинг сергак ҳимоячилари кутиб олишди.
Юқорида номлари қайд этилган қонунбузарлар содир этган қилмишлари учун тегишли жазога тортилди.
Мавзуга оид
14:20 / 24.10.2024
Хоҳиш бўлса бас: ташландиқ ерларни бўстонга айлантирганлар
10:01 / 13.10.2024
“Бир кунда 1000 тупга яқин дарахтни суғораман” – экофаол Нигора Носирова
15:24 / 19.08.2024
“Суд ўтгунча, ғўза қуриб қолади” — Хоразмда фермер ва ҲЭТК ўртасидаги низо ҳосилга таҳдид солмоқда
18:56 / 17.06.2024