Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ ўз ходимлари сафарларига безгак ва ОИТСга қарши курашдан кўра кўпроқ маблағ сарфлайди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар йили ўз ходимларининг сафарлари учун безгак, сил ва ОИТСга қарши курашдан кўра кўпроқ маблағ сарфлайди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ЖССТнинг ходимлари хизмат сафарлари билан боғлиқ бир йиллик харажатлари 201 млн долларни ташкил қилади, бу эса бир қатор касалликларга қарши кураш дастурини молиялаштириш харажатларидан кўпроқни ташкил қилади. Ташкилот ОИТСга қарши курашга 71 млн, безгакка қарши – 61 млн, силга қарши курашга 59 млн доллар сарфлайди.
Маълум қилинишича, ЖССТ ходимлари биринчи синф билан парвоз қилиб ва беш юлдузли меҳмонхоналарда хоналарни бронлаб кўпинча қоидаларни бузадилар. Бунга мисол сифатида ташкилотнинг бош директори Маргарет Чан хизмат сафари келтирилди. Чан Эбола вирусига қарши кураш билан боғлиқ Африкага сафарида бир тун учун 90 евролик президент хонасида турган. Умумий ҳолда Чан бир йил давомида сафарлар учун 370 минг доллар сарфлаган.
"ЖССТ фаолияти унинг ходимларининг сафарларини назарда тутади", деб айтилди ташкилот баёнотида. Баёнотда айтилишича, жорий йилда сафарларга харажатлар ўтган йилга нисбатан 14 фоизга қисқарган. Ахборот агентлигининг маълум қилишича, ўтган йил ташкилот ходимлари сафарларининг кўп миқдорда бўлиши Эбола эпидемияси билан боғлиқ бўлган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026