Фото: Назарбоев саммит доирасида Трамп ва Тиллерсон билан учрашди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида «АҚШ — Ислом дунёси» саммити доирасида Доналд Трамп ҳамда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари сайтида маълум қилинган.
«Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, савдо-иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки президент кун тартибидаги халқаро масалаларда фикр алмашишди», — дейилган хабарда.
Нурсултон Назарбоев ва Рекс Тиллерсон учрашувида эса икки томон муносабатларининг алоҳида жиҳатлари ҳолати ва истиқболлари тўғрисида гаплашилган.
Назарбоев Қозоғистон ва АҚШ ўзаро муносабатлари даражаси янги босқичга олиб чиқилишига умид билдирган.
Мавзуга оид
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
17:43 / 27.09.2024
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди, Байден Киевга 8 млрд долларлик пакет ажратилишини эълон қилди
08:00 / 27.09.2024
Трамп Зеленский билан Ню-Йоркдаги осмонўпар биносида учрашади
23:26 / 26.09.2024