Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш вазири Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 70-сессиясида қатнашмоқда
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 22 май куни ЖССТнинг юқори органи ҳисобланувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси очилди. Унда 194 та аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради. Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда.

22 май куни сессиянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида, яъни 23 май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги бош директор сайлаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026