Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент темир йўл муҳандислари институти Петербург университети билан ҳамкорлик қилади
Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) Санкт Петербургнинг давлат алоқа йўллари университети (ПДАЙУ) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар қилмоқда.
Ҳужжат Петербург давлат алоқа йўллари университети ректори Александр Паничев етакчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган.
Томонлар ҳужжат доирасида лекторлар алмашинувини йўлга қўяди, биргаликда тадқиқотлар ўтказади, малака-дарслари, семинарлар, конференциялар ва бошқа турли анжуманлар ташкил этади.
Бундан ташқари, биргаликда монографиялар, дарсликлар, илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:33 / 25.02.2026
Ўзбекистон ва “Traxys Group” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:02 / 26.12.2025
Ўзбекистон асосий хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада кенгайтиради
11:40 / 26.12.2025
Президент: “Шарқ ва Ғарб ўртасида ҳамкорлик кўприкларини қуряпмиз”
19:07 / 07.06.2025