Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистон президенти билан террорчиликка қарши курашни муҳокама қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 21 май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди, деб хабар бермоқда Оқ уй.
Учрашув АҚШ ва мусулмон давлатлари саммити бўлиб ўтган Ар-Риёдда ўтди.
"Трамп президент Ғанининг Афғонистонда террорчиликка қарши кураш ва муҳим ислоҳотларни амалга оширишдаги бошқарувчи ролини қутлади. У ўз давлати учун курашаётган афғон хавфсизлик кучларининг жасурона хизматини мақтади", дейилди Оқ уй баёнотида.
NBC телекомпанияси Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сонининг 5 минг кишига оширилиши мумкинлигини маълум қилганди. Охирги 4 йилда америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондаги сони 120 мингдан 9 минггача тушиб кетган. Пентагоннинг таъкидлашича, қўшимча ҳарбийларни юбориш қарори ҳали қабул қилинмаган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026