Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Исроилдаги Ғарбий девор орқали "Яратганга мактуб йўллади"
Дональд Трамп АҚШ президенти сифатидаги хорижга илк ташрифи давомида Исроилга келди. Америка давлати раҳбари иудаизмнинг асосий мақбараси - вайрон қилинган Яҳудий ибодатхонасининг Ғарбий девори (яна бир номи - Йиғи деворлари)га ташриф буюрди. Politico нашри шу ҳақида хабар берди.
Американинг амалдаги президенти христианликнинг пресвитериан оқими издоши ҳисобланса-да, Ғарбий деворга чиқиш чоғида бошига кипа (яҳудийларнинг анъанавий бош кийими) кийди.
Трамп Ғарбий девордаги ёриқлардан бирига хат жойлади. Яҳудийлар анъанасига кўра, Деворга жойланган нома Яратганга тўғридан тўғри мурожаат ҳисобланади.
АҚШнинг Исроилдаги собиқ элчиси Дэн Шапиронинг таъкидлашича, Трамп Қудуснинг Эски шаҳарига ташриф буюрган Оқ уйнинг илк раҳбарларидан бўлди. У Америка президентига сиёсатчилар эмас, фақат маънавий етакчилар ҳамроҳлик қилганини қўшимча қилди.
Нашрга кўра, собиқ президент Барак Обама ҳам Ғарбий деворда бўлган. Бироқ у ташриф АҚШнинг 44-президенти сайловларига қадар бўлган эди. У пайтлар Обама Иллинойс штати федерал сенатори лавозимини эгаллаганди.
Замонавий Исроил Қудусни (шу жумладан унинг таркибига кирувчи Эски шаҳарни) ўзининг "ягона ва бўлинмас пойтахти" деб ҳисоблайди. ЮНЕСКО эса исроилнинг бош шаҳри шарқий қисмини фаластинликларнинг ишғол қилинган ҳудуди ҳисоблаб, яҳудий халқи ва унинг қадимий ёдгорликлари ўртасидаги маданий алоқани тан олишдан бош тортади.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026