Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Калифорния қирғоғидаги бандаргоҳга кит адашиб кириб қолди
Калифорниянинг Вентура шаҳридаги бандаргоҳга 12 метрли букри кит кириб қолди ва океанга қайтиб чиқиш йўлини топа олмади. Кўнгиллилар ва соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари ҳайвонни деярли бутун кеча давомида қутқаришга уринишган, деб хабар бермоқда KABC-TV.
Маълум бўлишича, соҳилни қўриқлаш хизмати патрули китни 20 май куни, соат кундузги учларда пайқаб қолган. Ҳайвон боғлаб қўйилган қайиқлар ёнида сузиб юрган. Бундан ташқари, кит докларда турган кемалардан бирига бориб урилган.
«Бу жуда ғайритабиий ҳолат эди. Биз муаммога дуч келган ҳайвонга рўпара келдик, аммо унга ёрдам бериш имконига эга эмасдик», - дея маълум қилди шаҳар порти эгаси Жон Ҳиггинс.
Соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари ва кўнгиллилар бир неча соат давомида китни океанга қайтиб чиқариш борасида тинимсиз ҳаракат қилишди. Улар махсус ёзиб олинган товушлардан ҳам фойдаланишди. Натижа тактика иш берди, 21 май куни эрталаб кит бандаргоҳдан чиқиш йўлини топди.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
10:35 / 24.10.2025