Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21 май куни Тошкентда 3 та ЙТҲ юз берди, 29 нафар маст ҳайдовчи аниқланди
Фото: "Кун"
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 2017 йил 21 май куни қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва аниқланган қоидабузарликлар юзасидан маълумот берди.
2017 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 3 нафар шахс тан жароҳати олган.
Шунингдек, 21 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2995 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 908 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 29 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 21 май куни жами 1695 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 916 тасини светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 779 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этади.
Мавзуга оид
18:45 / 25.04.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентнинг дизайн-коди масаласида эътироз билдирди
20:48 / 24.04.2026
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70 та янги бекат қурилади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026