Жаҳон | 09:10 / 23.05.2017
6257
2 дақиқада ўқилади

Боливия президенти Трампни “феодал золим” деб атади

Фото: AP Photo/Juan Karita

Боливия президенти Эво Моралес америкалик ҳамкасби Доналд Трампни унинг ташқи ва миграция сиёсати туфайли “золим” деб атади. 

"Дунёдаги ягона золим Трампдир, чунки у муҳожирлар ва аёлларни камситади, шунингдек, дунёнинг бошқа мамлакатларида зўравонлик ва босқинчиликларга туртки беради", - деб ёзган Моралес Twitter микроблогида.

Ўтган ҳафта Трамп Оқ уйда Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантосни қабул қилгач бўлиб ўтган матбуот анжуманида Венесуэладаги вазиятни "инсоният учун шармандалик" ва "даҳшатли муаммо" деб атаган эди.

Ўткир ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқирозни бошдан кечираётган Венесуэлада апрел ойидан бери ҳукуматга қарши кенг қамровли норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат ҳисоб-китобларига кўра, намойишларда ҳалок бўлганлар сони 50 кишидан ортган, мингга яқини жабрланган. Бунда ҳукумат 2,6 мингдан ортиқ кишини ҳибс этган, уларнинг мингга яқини ҳамон қамоқда сақланмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид