Дутерте Филиппиндаги фавқулодда вазият сабабли Россияга сафарини муддатдан аввал якунламоқда
Филиппин президенти Родриго Дутерте Филиппиндаги вилоятлардан бирида ИШИДга қарши аксилтеррорчилик операцияси олиб борилаётгани сабабли Россияга сафарини муддатдан аввал якунлашга мажбур бўлди.
Шу сабабли унинг Россия президенти Владимир Путин билан 25 майга белгиланган учрашуви 23 май куни кечки вақт бўлиб ўтадиган бўлди.
Журналистнинг "Путин ва Дутерте ўртасидаги учрашув Дутертенинг Манилага шошилинч қайтиши зарурлиги сабабли бекор қилинадими?" деган саволига Кремль вакили учрашув бўлиб ўтишини айтган.
Маълум қилинишича, Филиппинда унинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли ороли Минданаода ИШИД жангариларининг Марави шаҳрига ҳужум қилиши сабабли ҳарбий ҳолат эълон қилинган. Ҳудудга "ўлим эскадронлари" номи билан маълум бўлган махсус кучлар киритилган.
Маравида ҳарбийлар "Мауте" гуруҳининг 15 қуролланган жангариси бўлган квартирани қуршаб олишган. Икки томон ўртасида жанг давом этмоқда.
Махсус хизматлар маълумотларига кўра, жангарилар орасида "Абу Сайёф" экстремистик гуруҳининг етакчиси Иснилон Хапилон ҳам бор.
Аввалроқ "Мауте" ва "Абу Сайёф" ИШИДга содиқликка қасамёд келтирган.
Мавзуга оид
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024
Хитой ва Филиппин кемалари баҳсли ҳудудда бир-бири билан тўқнашиб кетди
22:05 / 21.08.2024
Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди
08:25 / 19.08.2024