Трамп Байтлаҳмда Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказмоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Байтлаҳм шаҳрига келди. У бу ерда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказади. Трамп Оқ уй раҳбари лавозимига сайланганидан буён учинчи маротаба Аббос билан учрашмоқда.
Трамп ва Аббос ўртасидаги музокаралар Фаластин етакчисининг Байтлаҳмдаги қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. АҚШ президентини кутиб олиш учун фахрий қоровул саф тортиб, икки мамлакат мадҳиялари ижро этилган. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари музокаралар учун қароргоҳга кириб кетишган. Музокараларни Фаластин телевидениеси эфирга узатмоқда.
Байтлаҳм Исо алайҳиссалом туғилган шаҳар ҳисобланади. Трамп бу ерга ал Қудс шаҳридан келди. Америка етакчиси Исроилда мамлакат президенти Реувен Ривлин ва бош вазири Бинямин Нетаняху билан музокаралар ўтказган эди.
Мавзуга оид
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
12:50 / 25.10.2024
Путин Фаластин халқига нисбатан тарихий адолатсизликни тузатиш зарурлиги ҳақида гапирди
20:57 / 24.10.2024