Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иштирокчилар «Баркамол авлод-2017» спорт ўйинларида қатнашиш учун Жиззахга етиб боришди
Жорий йилнинг 24-27 май кунлари Жиззах вилоятида «Баркамол авлод-2017» спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 24 май куни Жиззах темир йўл вокзалида спорт мусобақаларининг республика босқичида иштирок этиш учун келган иштирокчилар тантанали равишда кутиб олинди.
Жиззах олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Шахзодбек Сиддиқов болалигидан спортнинг бокс тури билан шуғулланиб келади. Бу йил у ўзининг узоқ йиллик орзуларига эришди. Шахзодбек ҳам «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика босқичида иштирок этмоқда. Мақсади фақатгина ғалаба қозониш эмас, кўпроқ дўстлар ортириш, тажриба алмашиш ва шу каби йирик мусобақаларга ўзини тайёрлаб бориш ҳамдир.
Ёшлик, шижоат ва навқиронлик уфуриб турган Жиззах шаҳри 3 кун мобайнида Шахзодбек каби шижоатли ёшларнинг катта спорт байрамига мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк куни мундарижасида спортчиларнинг маъданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури, шаҳар бўйлаб саёҳат ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий университетининг
онлайн жамоаси
Мавзуга оид
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
19:17 / 15.02.2026