Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тун” тадбирлари давомида 40дан зиёд қиморхона аниқланди
Андижон вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳамда шаҳар, туман ИИБлари томонидан ўтказилаётган "Тун" профилактик тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланмоқда. Бу ҳақда “Кун”га Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Март ойида бошланган тадбирлар натижасида шу кунгача 26 та жиноят аниқланиб, 17 та жиноятнинг олди олинди. Шунингдек, 15 нафар қидирувдаги шахс ушланиб, 10 та майда ташмачилик ҳолатининг олди олинди. Бундан ташқари, 46 та қиморхона ҳамда 12 та бошқа қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Сутканинг соат 19:00дан 6:00 гача олиб борилаётган “Тун” тадбирлари ўз самарасини бериб, вилоятда жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмоқда.
Хизматолди йўриқномаларида ички ишлар ходимлари ҳам жамоатчилик ёрдамига алоҳида эътибор қаратмоқда. Туман ҳокимликлари томонидан транспорт воситалари ажратилиб берилмоқда. Хилват кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофи патрул постлар назоратига олинган.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026