Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ НАТО давлатларини ҳимоя қилишга ваъда берди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Генри Макмастер президент Дональд Трамп НАТО давлатларига тажовуз қилинадиган бўлса, уларни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни аниқ қўллаб-қувватлайди, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен президентдан 5-моддани қўллаб-қувватлаши борасида алоҳида баёнотни кутиш ғайритабиий деб ҳисоблайман. Албатта, у бу моддани қўллаб-қувватлайди", деб айтди Макмастер.
Макмастернинг айтишича, Трамп бу модда ҳақида эслатмаслик ҳақида қарор қабул қилмаган, чунки бу модда шундоқ ҳам назарда тутилади.
"АҚШ, президент НАТО доирасида 5-модда бўйича мажбуриятларини бажаришда қатъийлиги факт ҳисобланади", деб таъкидлаб ўтди Макмастер.
Трамп НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳидаги нутқида НАТО билан келишувнинг 5-моддаси ҳақида эслаб ўтмаганди. Бу моддада НАТОга аъзо давлатга ташқаридан қуролли ҳужум амалга оширилса, бу давлат НАТО томондан қўллаб-қувватланиши ва бу ҳужум бутун НАТОга ҳужумдек қабул қилиниши айтилган.
Мавзуга оид
08:49
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026