Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсулга аҳолини шаҳар марказини тарк этишга чорловчи варақалар ташланди
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Мўсулга аҳолини ИШИД жангарилар томондан ушлаб турилган шаҳар марказини тарк этишга чорловчи варақалар ташланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Варақаларда аҳолидан хавфсиз йўлаклардан шаҳарни тарк этиши сўралган. Уларда ҳарбийлар яқин орада бу ҳудудга ҳужум қилиши айтилган.
Save the Children халқаро ноҳукумат ташкилоти Ироқнинг бу ҳаракатидан хавотир билдирди, чунки агар жанговар ҳаракатлар бошланса, аҳоли катта талофат кўриши мумкин.
Мўсулни озод этиш бўйича операция 2016 йил октябрдан бери олиб борилмоқда. Март ойида Ироқ ҳукумат кучлари шаҳардаги террорчилар тўлиқ қуршаб олингани, улар Суриядаги жангарилардан узиб қўйилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:16 / 28.06.2026
Ироқда 50га яқин амалдор ва депутатлар коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026