Руҳоний АҚШ ва Саудия Арабистонининг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини танқид қилди
АҚШ ва Саудия Арабистонининг ҳаракатлари Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирмоқда. Бу ҳақда 27 май куни Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний айтиб ўтди, деб хабар бермоқда IRNA ахборот агентлиги.
"Муайян давлатлар, жумладан АҚШ маъмурияти ва Саудия Арабистонининг баъзи ҳаракатлари минтақада вазиятнинг мураккаблашувига олиб келмоқда. Барча давлатлар террорчиликка қарши реал курашиш учун саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишлари лозим", деб айтди Руҳоний.
Руҳоний Путин билан мулоқотда, шунингдек, Эрон ядровий дастури, икки томонлама ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик, "Шимол-Жануб" транспорт йўлагини ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтган.
Мавзуга оид
23:07 / 23.09.2024
АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
20:21 / 23.09.2024
Трамп сайловда ютқазса, яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди
11:30 / 23.09.2024
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024