Жаҳон | 09:59 / 28.05.2017
16599
1 дақиқада ўқилади

ИШИД ва «Жабҳат-ун-Нусра» ўзаро жанг қилмоқда

Фото: AP

ИШИД ва «Жабҳат-ун-Нусра» террорчилик гуруҳлари жангарилари Ливан ва Суриянинг тоғли ҳудудларида ўзаро жанг қилмоқдалар. 27 майда юз берган тўқнашувда 40 га яқин террорчи йўқ қилинган. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали хабар бермоқда.  

27 май куни ИШИД жангарилари «Жабҳат-ун-Нусра» жангариларининг Ливаннинг Эрсал шаҳри атрофидаги лагерига ҳужум қилган. Тўқнашувлар бутун чегара ҳудуди бўйлаб бошланган. Жанг давомида ИШИД 27 жангарисини, «Жабҳат-ун-Нусра» ва у билан иттифоқдош «Сарой Аҳл аш-Шом» қуролланган отрядлари 11 жангарисини йўқотган.

Ливан ва Сурия чегарасидаги тоғ даралари жангарилар томондан базалар ва машғулот лагерлари сифатида қўлланади. Бу етиб бориш қийин бўлган ҳудудлар орқали Сурияга қурол ва ёлланма жангчилар ташланади. 

Мавзуга оид