Жамият | 18:10 / 28.05.2017
5711
1 дақиқада ўқилади

Москвада шаҳарсозлик сиёсатига қарши акция ўтказилмоқда

Фото: РИА "Новости"

Москва мэрияси билан мувофиқлаштирилган, ҳукуматнинг шаҳарсозлик сиёсатига қарши акцияда 3 мингга яқин киши иштирок этмоқда, акция Вавилов кўчасида бўлиб ўтмоқда. 

"Вавилов кўчасида Москва ҳукумати билан мувофиқлаштирилган акция бўлиб ўтмоқда, у митинг билан якунланади. Тадбирда 3 мингга яқин киши иштирок этмоқда. Полиция ва Росгвардия жамоат тартиби ҳамда  хавфсизлик муҳофазасини таъминлашмоқда", - дейилди ИИВнинг Москвадаги бош бошқармаси матбуот хизматида. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид