08:34 / 28.05.2017
8511

Uber раҳбарининг онаси бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

Фото: AP

Uber такси хизмати бош директори Тревис Каланикнинг онаси Бонни Каланик АҚШнинг Калифорния штатида бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The Associated Press ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, Бонни Каланик ва унинг турмуш ўртоғи Дональд Каланик Пайн Флет Лейк сув омбори бўйлаб қайиқда сайр қилишаётганда уларнинг қайиқлари қояга бориб урилган. Бунинг натижасида Тревис Каланикнинг онаси ҳалок бўлган, отаси эса оғир жароҳат олган. Таъкидланишича, Дональд Каланик жуда оғир аҳволда.

Top