Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда уч метрли акула балиқчилик қайиғи ичига сакраб тушиб олди
Австралиялик балиқчининг қайиғи ичига уч метрли оқ акула сакраб тушиб олди. У чақирилмаган “йўловчи”дан қутулиш учун қутқарувчиларни чақиришга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда АВС телеканали.
Ҳодиса Австралия шимоли-шарқидаги Эванс-Хед шаҳри яқинида юз берган. 73 ёшли Терри Селвуднинг айтишича, 4,5 метрли қайиқнинг палубасига келиб тушган акула уни сузгич билан жароҳатлаган.

Селвуд зарбалардан қочиш учун қайиқдаги махсус жойга, қутқарув хизмати ходимлари келгунича беркиниб олган. Балиқчи рация орқали чақиртирган қутқарувчилар аввалига жабрланувчини соҳилга етказишди, шундан сўнг унинг қайиғини ичида акула билан бирга портга олиб келишди.

Телеканал маълумотларига кўра, акулани қайиқдан махсус техника ёрдамида чиқариб олишган.
Мавзуга оид
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026