Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали ҳуқуқий тизимни шакллантириш давом этмоқда. Бунда асосий роль Ички ишлар вазирлигининг жазоларни ижро этиш идораларига ажратилган.
Охирги йилнинг ўзида Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимини такомиллаштириш, унинг, биринчи навбатда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган қуйи бўғинларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бевосита ахлоқ-тузатиш муассасаларида қоидабузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилган. Кўрилган чоралар ички ишлар идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта турмушини таъминлаш, мамлакатда жиноятчилик даражаси ўсишининг олдини олишга имкон берди.
Бироқ шунга қарамай, ҳуқуқ-тартибот идораларида ўз хизмат ваколатларидан шахсий манфаати йўлида фойдаланишдан хазар қилмайдиган баъзи кимсалар ҳали ҳам қолмоқда. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари биргаликда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг 52-сонли жазони ўташ колонияси отряди бошлиғи Шерзод Султоновни 1,2 минг доллар миқдорда пора олаётганда қўлга туширдилар.
Султонов бу пулларни маҳбуслардан бирини енгилроқ ишга ўтказиш ва уни келгусида амнистия қўлланадиган маҳбуслар рўйхатига киритиш учун маҳбуснинг қариндошидан талаб қилган.
Айни вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Султоновга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган. Ушбу қонунбузарлик ҳолати бўйича тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026