Ҳалабда 5 йилда илк маротаба қизамиққа қарши эмлаш ўтказилмоқда
Сурия педиатрлари Ҳалаб вилоятининг террорчилардан озод қилинган ҳудудларида болаларни қизамиққа қарши эмлаш кампаниясини бошлаб юборишди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Зиёд Ал-Ҳаж Тоҳа журналистларга маълум қилди.
"Болаларни эмлаш 2012 йилда жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери илк маротаба унчалик ҳам кўп бўлмаган тиббиёт муассасаларида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, унча катта бўлмаган аҳоли пунктларида ҳам эмлаш ўтказилаяпти. Биз, шунингдек, ўз вақтида эмланмаган болаларни қамраб олиш ниятдамиз", - деган Зиёд Тоҳа.
Салахин туманида (Шарқий Ҳалаб) эмлаш ишлари стационар шароитларда олиб борилмоқда. Ҳукумат бир неча ой муқаддам террорчилар назоратида бўлган шифохонани тиклашга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, тиббий мутахассис етишмаслиги кузатилаяпти. 3 нафар педиатр бир кунда 300дан ортиқ болани қабул қилмоқда.
Зиёд Ал-Ҳаж Тоҳанинг айтишича, Сурия эмлаш дориларини ишлаб чиқармайди. Бу каби дори воситаларини хориждан харид қилиш айрим Ғарб давлатлари жорий қилган санкциялар туфайли қийинламоқда. Унинг сўзларига кўра, бу борада Россия ва Хитой Сурия ҳукуматига кўмак бермоқда. Ҳиндистон эса, гуманитар ёрдам доирасида 300 минг дона вакцина юборган.
Мавзуга оид
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
11:30 / 01.10.2024
БМТ: 100 000 киши Ливандан Сурияга қочди
21:15 / 13.09.2024