Андижонлик болалар жанубий кореялик шифокорлар кўригидан ўтди
Жанубий Кореянинг Ёнсей университети Severance госпитали шифокорлари Андижон вилоятида бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди соҳага оид давлат дастурлари ижроси доирасида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг Save the Children халқаро фонди ва бошқа муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорлик самарасида туғма юрак нуқсони, қўл-оёқ бўғимлари, тери куйиш асоратлари ва бошқа хасталиклар билан оғриган бир гуруҳ болалар бепул соғломлаштирилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Корея Республикасининг Ёнсей университети “Severance” госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан Андижон вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги оғир деб топилган болалар жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволанди.
Маълумотларга кўра, жанубий кореялик шифокорлар томонидан 5 кун давомида туғма юрак нуқсони, терида куйиш асоратлари, қўл-оёқ бўғимлари, лаб-танглай хасталиклари бор беморлар, асосан болалар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилган. Жанубий Кореядан келтирилган замонавий тиббий жиҳозлар ёрдамида ўтказилган текширувлар натижасида 35 бола юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда пластик операция қилинган.
Тиббий кўрик давомида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди, бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармон, санитария-гигиена воситалари тарқатилди.
Мавзуга оид
19:43 / 22.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Сеул ва Киевни «АҚШ томонидан ўстирилган тарбиясиз итлар» деб атади
15:50 / 22.10.2024
Жанубий Корея КХДР аскарларини Россиядан олиб чиқиб кетишни талаб қилди
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024