Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо бўлиши Остонадаги саммитда расмийлаштирилади
Ҳиндистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши ташкилотнинг Остонада июнь бошида ўтадиган саммитида расмийлаштирилади.
"Ҳиндистоннинг ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиши июнь бошида ШҲТнинг Остонадаги саммитида расмийлаштирилади", деб айтди журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
1 июнда Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модини қабул қилади. Улар ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги декларацияни қабул қилишади. Санкт-Петербургда ўтадиган музокараларда террорчиликка қарши кураш, Сурия ва Корея яриморолидаги вазиятлар муҳокама қилинади.
Ушаковнинг таъкидлашича, ШҲТда кўриладиган мавзулар 1 июнда Санкт-Петербургдаги музокараларда муҳокама қилинади. Унинг айтишича, Ҳиндистоннинг ташкилотга қабул қилиниши жараёни 2015 йилда Уфадаги саммитда йўлга қўйилган. "Аминмизки, Ҳиндистоннинг ШҲТ фаолиятида иштирок этиши ташкилотнинг имкониятларини кенгайтиради ва дунёдаги ишларда унинг нуфузини оширади", деб таъкидлаб ўтди Ушаков.
Ушаковнинг эслатишича, Ҳиндистонда 20 йил ичида Россия дизайнидаги камида 12 та атом электростанцияси қурилади.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг Остонадаги саммити 8-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026