Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгер «Арсенал» билан шартномани икки йилга узайтиради
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер клуб билан шартномасини яна икки йилга узайтиради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатган.
Манба маълумотига кўра, Венгер душанба куни «Арсенал» хўжайини Стэн Кронке билан учрашган. Америкалик бизнесмен у билан суҳбат чоғида уни қўллаб-қувватлаши ва унга жамоага янги футболчилар олиб келиши учун етарлича маблағ ажратилишини маълум қилган.
Нашр Кронке франциялик мухлиснинг ихлосманди экани ва уни ҳамиша қўллаганини эслатиб ўтган.
Хабарда айтилишича, Англия Кубогидаги ғалаба ҳам янги шартнома тузилишида муҳим рол ўйнаган. Бу соврин мухлисларнинг мураббийга муносабатини яна яхшилаган.
Мураббий ва «Арсенал» ўртасидаги янги шартнома ҳақида 31 май куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Венгер «Арсенал»га 1996 йилда келган. Унинг раҳбарлигида жамоа 3 марта Англия чемпиони бўлган (1997/98, 2001/02, 2003/04), 7 марта Англия Кубоги соҳибига айланган (1997/98, 2001/02, 2002/03, 2004/05, 2013/14, 2014/15, 2016/17).
Мавзуга оид
14:18 / 01.06.2026
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
12:01 / 25.05.2026