Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирининг 2017 йил 31 май кунги буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотларининг 8 нафар юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражалари берилди.
Жумладан, ушбу буйруқ билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, “Шарқ” нашриёт-матбаа АК, “Ўзбекэнерго” АЖ юридик хизмати ходимлари махсус унвон-мартаба даражаларига эга бўлишди.
Мавзуга оид
11:45 / 15.06.2026
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026