Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХМТ: Фаластин ёшлари – арзон ишчи кучи
Исроилнинг Фаластин ерларини ярим асрлик истилоси Фаластин меҳнат бозорининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида айтилган.
«Фаластинликлар шу сабабдан жиддий муаммоларга дуч келди. Маҳаллий меҳнат бозори ёмон аҳволда ва самарасиз», - дейилади ҳисоботда.
Ҳужжатда таъкидланишича, жиддий чекловлар қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришнинг ривожига, Фаластинда янги иш ўринларини яратишга тўсиқ бўлмоқда.
ХМТ бош директори Гай Райдернинг шу муносабат билан маълум қилишича, Исроил Ослода 1993 йилда имзоланган Келишув талабларини бузмоқда. Унда Исроил ва Фаластин аҳолиси учун бир хилдаги шароитларга эга меҳнат бозорларини ташкил этиш назарда тутилган.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026