Жаҳон | 01:18 / 01.06.2017
70291
3 дақиқада ўқилади

Москва нима учун дунёнинг энг ҳимояланган шаҳри?

Фото: РИА "Новости"

АҚШнинг The National Interest нашрининг ёзишича, дунёда ядровий жанговар каллакли ракеталар билан ҳимояланган фақат битта шаҳар бор ва у Москвадир.

Нашрнинг таъкидлашича, дунёдаги энг ҳимояланган шаҳар Вашингтон эмас, бу – Москва. Россия пойтахти "ядро соябони" остида жойлашган сайёрадаги ягона аҳоли пунктидир.

Гап шундаки, АҚШ ва собиқ Иттифоқ томондан 1972 йилда имзоланган ракеталарга қарши ҳужум бўйича қуролларни назорат қилиш келишувида бир истисно мавжуд бўлган. Унга кўра келишув барча ракеталарга қарши тизимларни тақиқламаган. Томонлардан ҳар бири юзтагача ракета билан жиҳозланган бўлиши мумкин бўлган бир дона РҚМ тизимига эга бўлишга ҳақи бўлган. Шу билан бирга бундай тизимни исталган жойда жойлаштириш мумкин бўлган. 

АҚШ Safeguard тизимини Шимолий Дакота штатидаги Grand Forks ҳарбий авиабазаси атрофида жойлаштиришга қарор қилган, бироқ бу тизим қисқа муддат ишлаган, сўнгра демонтаж қилинган.

"Аниқланишича, бир дона, ягона ҳудудни ўта қимматбаҳо тизим ёрдамида ҳимоялаш маъносиз бўлган", деб ёзмоқда NI.

Собиқ Иттифоқда эса ўзгача вазият бўлган – Москванинг атом бомба билан вайрон қилиниши мамлакатни жавоб зарбасини бериш имкониятидан маҳрум қилиши мумкин бўлган, чунки қўмондонлик Москвада жойлашганди. Натижада Москвани ядровий уруш вазиятида омон қолишини таъминлайдиган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тармоғи А-35 пайдо бўлган.

Дастлабки ғояга кўра, Москва атрофида ракеталарга қарши 32 та майдончани ташкил этиш кўзда тутилган. Вақт ўтиши билан уларнинг миқдорини камайтиришга қарор қилинган, бироқ энди ракеталар ядровий каллаклар билан жиҳозланган, бу эса уларнинг самарадорлигини анчагина оширган.

Мақолада айтилишича, бир ўқни иккинчи ўқ билан тўхтатиш ўрнига, РҚМ тизими бу ўқни ўз вақтида портлатиладиган қўл гранатаси ёрдамида йўқ қилади.

Икки томоннинг ядровий қурол-аслаҳаси мунтазам кўпайгани сабабли, 1970-йилларда А-35 тизимини янгиланган А-135 тизими билан алмаштиришга тўғри келган. Дастлабки 32 та қурилмага яна 68 та янгиси қўшилган ва Москва ихтиёрида, РҚМ келишувида рухсат берилгандек, 100 та ракеталарга қарши қурилма вужудга келган.

 

Мавзуга оид