Президент касб-ҳунар коллежларида ўқиш муддати 1, 2 йилга қисқартирилиши ҳақида тушунча берди
Кеча Андижон шаҳрида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда давлат раҳбари Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшлар сиёсатига доир масалаларга тўхталиб ўтди, деб хабар беради Кун.uz мухбири.
Президент ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб тарбиялаш жамиятнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида мавжуд долзарб муаммоларни ҳал қилиш йўллари ҳақида гапирган.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев шундай деган:
“Касб-ҳунар таълимида ўқиш муддатини ўқувчи эгаллаши кўзда тутилган соҳага қараб қисқартириш лозим. Масалан, ошпазлик, сартарошлик каби касбларни эгаллаш учун 3 йил ўқиш кўплик қилади. Ушбу йўналишларда бир, икки йил таълим олиш давомида ҳам етук мутахассис бўлиш мумкин”.
Давлат раҳбари ушбу масала бўйича йиғилишда иштирок этаётган касб-ҳунар таълими соҳаси мутасаддилари ва педагоглар фикрини тинглади.
Таълимнинг ушбу босқичи учун малакали ўқитувчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратиш лозимлигига тўхталди. Коллеж битирувчиларини иш билан таъминланишига ҳар бир мутасадди маъсул эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:50 / 21.10.2024
Андижон ва Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
10:54 / 20.10.2024
ЭТК монтёри билан тил бириктириб электрдан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши қўзғатилди
10:00 / 15.10.2024
БАА Тошкент - Андижон пулли йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этиши мумкин
08:10 / 12.10.2024