Лондонлик терактнинг эртасига ресторанга қайтиб, ҳисоб-китоб қилиб кетди
Лондондаги Боро бозорида жойлашган ресторанда овқатланаётганда теракт гувоҳи бўлган британиялик сиёсий фаол Ричард Энжелл эртаси куни ресторанга таом ҳақини тўлагани ва официантларга чойчақа қолдиргани келди. Бу ҳақда BuzzFeed нашри хабар бермоқда.
"Ресторан ходимлари ўзларига ёрдам бериш ўрнига мижозларга ёрдам кўрсатдилар. Бунинг устига таом аъло даражада эди", деб айтди "Тараққиёт" сиёсий ташкилоти директори Энжелл.
Энжелл Arabica Bar & Kitchen тамаддихонасида дўстлари билан ҳордиқ чиқараётганда, бозорга машинада террорчилар келган. Энжеллнинг айтишича, у кўчада қонга беланган одамларни кўрган ва ўқ овозларини эшитган. Унинг айтишича, шундан кейин ресторанда саросима бошланган. "Биз қўриқчилар шошганча эшикларни ёпишаётганини кўрдик, улар бизга полга ётишни буюришди", деб эсламоқда эркак.
Энжеллнинг таъкидлашича, полициячилар ва тиббий ходимлар воқеа жойига "дарҳол етиб келишган ва аъло даражада ҳаракат қилишган". Унинг айтишича, полициячилар бир неча дақиқадан кейин бозор ва яқин орадаги бинолардан одамларни эвакуация қила бошланган. Бироқ шанба сабабли кўпчилик маст ҳолда бўлгани вазиятни мураккаблаштирган. Баъзи одамларни қўлда олиб чиқишга тўғри келган.
3 июнь куни кечки вақт Лондонда террорчилар оқ фургонда Лондон кўпригида одамларни босиб кетиб, сўнгра Боро бозорига йўл олишган. Террорчилар бу ерда машиналардан чиқиб, пичоқлар билан одамларга ҳужум қилишган. Ушбу теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 48 киши яраланган. Охирги маълумотларга кўра, шифохоналарда 20 дан кўпроқ одам оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024