Жамият | 18:00 / 05.06.2017
22207
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг кекса ялқови ҳаётдан кўз юмди

Си хоним лақабини олган дунёнинг энг кекса ялқови 2 июнь, жума куни Австралиянинг Аделаида шаҳридаги ҳайвонот боғида жон берди. News Adelaide нашрига кўра, у 43 ёшда бўлган.

Ялқов 1974 йилда дунёга келган, бу жониворлар ҳаёт давомийлиги одатда 10-12 йилдан ошмайди. 

"Си хоним ноёб жонивор бўлиб, ўз турига кўра, энг узоқ умр кечирган ялқов ҳисобланади", - дея маълум қилинди ҳайвонот боғида. 

Сўнгги вақтларда ялқовнинг соғлиғи ёмонлашди. Шу боис жума куни ҳайвонот боғи ходимлари жониворни ухлатиб қўйишга қарор қилишди. 

Мавзуга оид