Эксперт: Қатар АҚШ ёки Россияга мурожаат қилиши керак
Қатар араб давлатлари билан дипломатик муносабатлар узилиши билан боғлиқ муаммони ҳал этишда воситачилик қилишни сўраб, АҚШ ёки Россия давлатларидан бирига мурожаат қилиши лозим. Саудиялик стратегик таҳлилчи Анвар Ашки РИА "Новости"га шундай фикрни билдирди.
Душанба, 5 июнь куни Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди. Шу билан мазкур давлатга денгиз ва авиақатновлар бекор қилинди. Бунга сабаб сифатида расмий Доханинг террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаётгани кўрсатилмоқда. Кейинроқ, бу давлатлар сафига Яман ва Ливия ҳам қўшилди.
"Қатар ҳукуматининг икки йўли бор. Қатар воситачилик қилишни сўраб, АҚШга ёки Россияга мурожаат қилиши, улардан бири араб мамлакатлари ва Форс кўрфази давлатларига Қатарнинг терроризмни қўллаб-қувватламаслиги бўйича кафолат беради. Ўйлашимча, араб ва Ислом мамлакатлари ушбу икки буюк давлатларнинг бирортаси таклиф қилган воситачиликни рад этмайди", — деган Ашки.
Унинг қайд этишича, Қатар "террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган гуруҳларни қўллаб-қувватлаш билан араб ва Ислом мамлакатларида вазиятни издан чиқаришга уринмоқда". "Бевосита йўл билан эмас, балки уюшмалар ва ташкилотлар орқали шундай йўл тутмоқда. Яманда исёнчи ҳусийлар биан шу ҳолат кузатилмоқда", — дейди саудиялик эксперт.
Қатар ва унинг минтақадаги қўшнилари билан келишмовчилиги Ар-Риёдда АҚШ ва араб ҳамда Ислом давлатлари саммитидан бир ҳафта ўтгач юз берди. Қатар янгиликлар агентлиги мамлакт амирининг Эрон билан муносабатларни йўлга қўйиш юзасидан билдирган фикрларини эълон қилганидан сўнг, шу ҳолат рўй берди. Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтган анжуманда подшоҳлик барча меҳмонлар номидан Эроннинг душманона сиёсатини қоралаб, жавоб чоралари билан таҳдид қилган эди. Кейинчалик, Қатар ТИВ расмий вакили агентлик сайти бузилгани ва эълон қилинган нутқнинг Қатар амирига дахли йўқлигини таъкидлаб баёнот берди.
Бироқ, Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн бу раддияни ишончсиз деб топди ҳамда Эрон билан муносабатларни яхшилаш сўзлари айнан амирга тегишли эканини таъкидлашмоқда. БАА ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Қарқаш эса, Қатарга мурожаат қилиб, қўшнилар билан муносабатларни тиклаш учун аввалги хатоларни қайтармасликка чақирди.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024