Эрон Форс кўрфази давлатлари эмбаргосига учраган Қатарга озиқ-овқат етказишга тайёр
Дипломатик можаро туфайли Форс кўрфази давлатлари томонидан Қатарга нисбатан жорий этилган эмбарго ортидан Эрон Қатарга барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга тайёр, деган Эроннинг агромаҳсулотлар импорти бўйича ассоциацияси раҳбари Ризо Нуроний.
Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср душанба куни Доҳани террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлик ва Яқин шарқдаги вазиятни издан чиқаришда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Ливиянинг шарқий қисми ҳукумати, Яман, шунингдек, Мальдив ороллари ҳам кейинчалик Қатар билан алоқаларни узганликларини эълон қилишди.
«Форс кўрфази давлатлари томонидан жорий этилган санкциялар туфайли биз Қатарга барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга тайёрмиз», — дея Нуронийнинг сўзларини келтирмоқда Эроннинг Fars агентлиги.
Илгарироқ бозордаги манбаларнинг Рейтер агентлигига маълум қилишларича, БАА ва Саудия Арабистони Қатарга шакар экспорт қилишни тўхтатишган. Агентликнинг маълумотларига кўра, Қатар ушбу давлатлардан шакар харид қилишга қаттиқ боғланиб қолган ва йилига 100 минг тонна импорт қилади. Айниқса, ҳозир Рамазон ойида Қатарда шакарга талаб жуда юқори.
Илгарироқ Мисрнинг «Яум7» янгиликлар канали гувоҳларнинг сўзларига таяниб, Қатар аҳолиси шошилинч равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва исимлик суви харид қилишаётгани хабар берган эди. Порталнинг маълумотларига кўра, мамлакатга озиқ-овқатлар кириб келадиган асосий йўл бўлмиш Саудия Арабистони билан чегаралар ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалгач, дўконлар пештахтаси дарҳол бўшаб қолган.
«Ал-Жазийра» телеканалининг хабар беришича, Судия-Қатар чегарасида юк машиналаридан иборат улкан тирбандлик ҳосил бўлган, уларга Қатар ҳудудига киришга изн берилмаяпти.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024