Таиландда сайёҳлар учун мажбурий суғурта жорий этилиши мумкин
Таиланд туризм ва спорт вазирлиги қиролликка ташриф буюрувчи барча хорижликлар учун мажбурий суғурта жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси ёзмоқда.
Нашр манбаларига кўра, вазирлик сайёҳларга чегара назоратидан ўтиш чоғида полисни тақдим этиш мажбуриятни юклаши мумкин. Суғурта қийматига ойдинлик киритилмади.
Газета суҳбатдошининг маълум қилишича, бундай чора Таиландга келувчи саёҳатчилар учун жиддий тўсиққа айланмайди. Вазирлик шунингдек, мамлакат халқаро аэропортлари ва ер устидаги чегара назорати ўтиш пунктларида шундай ҳужжатларни берувчи махсус автоматлар ўрнатишни таклиф қилган.
Маълумот учун, айни дамда Таиланд шифохоналари ҳордиқ пайтида жабрланган туристларни даволаш бўйича харажатларни, агарда уларда тиббий хизматларни тўлаш учун маблағ бўлмаса, аксарият ҳолларда ўз бўйнига олади.
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024