19:09 / 06.06.2017
35910

7 STICK: Ўзбекистонда илк бора аспартамсиз янги сақич маҳсулотлари

Ўзбекистонда янги 7 STICK cақичлари сотила бошлади. Маҳсулотнинг бошқа сақичлардан фарқли жиҳати - унинг таркибида организм учун зарарли бўлган аспартам кимёвий моддаси йўқ. Шунингдек, 7 STICK таомларни тез ҳазм бўлишига ёрдам беради ва ўзининг ёқимли таъми билан ва хушбўй ифори билан инсонларга яхши кайфият улашади.

7STICK сақич маҳсулоти Туркияда ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида ҳеч қандай зарарли кимёвий модда ва қўшимчалар йўқ. 7 STICKни катталар билан бир қаторда болалар ҳам истеъмол қилиши мумкин.

Бизга маълумки, аспартам - озиқ-овқат ва ичимликлар таркибига қўшилувчи шакар ўрнини босадиган кимёвий модда. Аспартам ёки Е951 кам калорияли модда бўлиб, у табиий шакардан 200 марта ширинроқ таъмга эга. Одатда, ичимлик сувлари ва сақичлар таркибида аспартам моддасини учратиш мумкин. Сабаби, у ўзининг арзон нархи билан кенг тарқалган.

Бироқ аспартамнинг инсон саломатлигига салбий таъсирлари мавжуд. Аспартам моддаси одам организмига тушиши билан мия серотонин ишлаб чиқаришдан тўхтайди. Инсон қорин тўқлигини ҳис қилмайди. Шакардан қочиб, оғир вазн билан курашиш эса ҳеч қандай натижа бермайди.

Шунингдек, аспартам қондаги қанд даражаси назоратсиз қолишига олиб келади. Шу сабабли бу модда қандли диабет касаллигига чалинганлар учун жуда хавфли.

Аспартам секин-аста саратон ҳужайраларини ҳам қўзғата бошлайди, шунинг учун ҳозирги кунда Европа Иттифоқи аспартам моддасидан фойдаланишга қарши курашмоқда .

7 STICK сақичларини шаҳримиз дўкон ва супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин. Яқин кунларда маҳсулотни вилоятларга олиб кириш мақсад қилинган.

Маълумот ўрнида: Туркиянинг "Ceremony Gıda Sanayi ve Ticaret A.Ş" компанияси 2013 йилдан бошлаб тасмали сақич маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади. Компания Ўрта Шарқ, Болқон, Африка ва Осиё давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилади ва дунёнинг энг илғор сақич ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади.

Бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг:

Instagram: @7stick_uz

Facebook: @7stickUzbekistan

Telegram: @stickuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top