Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли Эрдўған билан Қатар масаласини муҳокама қилди
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу Форс кўрфази мамлакатлари ва Қатар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани жараёнида юз берди, деб хабар қилган Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги.
Душанба куни Миср, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик алоқалар узилганини маълум қилишиб, Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблашди. Ливиянинг шарқий қисми ҳукумати, Яман, шунингдек, Мальдив ва Маврикий ҳам кейинчалик Қатар билан муносабатлар тўхтатилганини маълум қилишди. Туркия ТИВ раҳбари Мевлуд Чавушўғлининг маълум қилишича, Анқара араб давлатларининг бундай қароридан қайғуда ва ўзаро мулоқот тарафдори бўлиб қолади.
Агентлик маълумотига кўра, суҳбат давомида “икки томонлама муносабатлар ва уларни турли соҳаларда ривожлантириш” ҳақида сўз борган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Туркия раҳбарлари “Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг ривожини муҳокама этишди”.
Мавзуга оид
17:32
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026