Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған араб давлатлари билан ихтилофда Қатарни қўллаб-қувватламоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Қатар билан дипломатик алоқаларни давом эттиришини ва Қатарнинг Форс кўрфази давлатлари томондан яккаланишига қарши чиқишини айтди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Биз Қатарга қарши санкцияларни тўғри қарор деб ҳисобламаймиз. Бизга бирдамлик ва ҳамкорлик жуда керак бўлган бир пайтда, бу вазият минтақада ҳеч кимга фойда келтирмайди. Қатарнинг ўзини босиқ тутаётганини маъқуллаймиз. Биз у билан муносабатларни ривожлантиришни давом эттирамиз", деб айтди Эрдўған Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси фаоллари олдидаги нутқида.
"Қатарнинг яккаланиши бирорта муаммони ҳал қилмайди. Биз бу инқирозни ҳал қилиш учун имкони бор барча ишни қилмоқдамиз ва қиламиз", деб қўшимча қилди Эрдўған.
Унинг айтишича, айни вақтда минтақа давлатлари "ҳар қачонгидан кўпроқ ҳамкорлик қилишлари ва бирдамлик намоён қилишлари лозим".
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026