Жаҳон | 13:32 / 07.06.2017
9694
1 дақиқада ўқилади
Эрон парламентида юз берган отишма қурбонлари сони ортиб бормоқда
Охирги маълумотларга кўра, Эрон парламенти биносида юз берган отишма натижасида етти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берган.
Шунингдек, тўрт нафар инсон гаровда экани маълум қилинди.
7 июнь куни эрталаб номаълум шахслар Эрон парламентида ўт очишди. Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.
Кейинчалик Теҳрондаги имом Хомейни мақбарасида ҳам отишма юз бергани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.