Эрон Теҳрондаги терактларда Саудия Арабистонини айбламоқда
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Саудия Арабистонини Теҳронда содир этилган терактларга алоқадорликда айблади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бу АҚШ президенти ва террорчиликни қўллаб-қувватловчи жаҳолатпараст етакчиларнинг (Саудия Арабистони) учрашувидан бор-йўғи бир ҳафтадан кейин юз берди. Бу терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганининг ўзи улар бу ваҳший ҳужумларга алоқадор эканликларини исботлайди", деб айтилди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ўринбосари генерал Хусайн Саломий баёнотида.
Саломийнинг айтишича, Эрон Теҳрондаги ҳужум учун "террорчилар ҳамда улар билан алоқадор бўлган ва уларни қўллаб-қувватловчилардан" ўч олади.
7 июнь эрталаб икки гуруҳ террорчилар бир вақтда Эрон парламенти биносига ва имом Ҳомейний мақбарасига ҳужум уюштиришган. Уч жангари мақбара ҳудудига кирган, улардан бири ўзини портлатган, бири қўриқчилар томондан ўлдирилган ва яна бири қўлга олинган.
Аёллар кийимида бўлган яна 4 киши парламент биносига ҳужум қилган, улар хавфсизлик кучлари томондан йўқ қилинган. Терактлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 42 киши яраланди. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
11:54
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024