Хитой "қотил-кема" яратиш устида иш олиб бормоқда
Хитойнинг ҳарбий-денгиз кучлари ракета учиришга мўлжалланган бир неча юз қурилмани олиб юра оладиган кемани яратиш устида иш олиб бормоқда. Америкалик мутахассисларнинг фикрича, қурол-яроғ кема деб аталувчи бу кема АҚШ 1990-йилларда яратмоқчи бўлган кемага ўхшаш бўлади. Маълум қилинишича, бу кема катта ўлчамдаги сув ости ёки сув усти кемаси шаклида бўлади.
Бу ишланма Хитойга кўп миқдорда қимматбаҳо авиаташувчи кемалар, эсминецлар ва крейсерлар яратишга катта миқдорда маблағ сарфламасдан ўз ўт очиш қудратини тез оширишга имкон беради.
Шу сабаб бир неча ўн олдин АҚШ шундай кемани яратишга киришганди. Улкан кемаларнинг экипажи минимал сонда бўлиши керак. Кемада 500 тагача вертикал ҳолатда отувчи ракета қурилмалари бўлиши ва улардан ҳар бири қанотли ракета, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракетаси ёки баллистик ракеталарни уриб туширувчи ракета билан жиҳозланиши мумкин. Бундай кемадан отилган юзлаб ракеталарнинг барбод қилувчи самарасини авиаташувчи кема берган зарбага қиёслаш мумкин.
Тахмин қилинишича, бундай илк кема 2020 йилдаёқ пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023