Жаҳон | 14:44 / 07.06.2017
6182
2 дақиқада ўқилади

Полиция Лондон теракти бўйича яна бир гумонланувчини қўлга олди

Фото: Reuters

Лондон полицияси ходимлари Британия пойтахтида амалга оширилган терактни тергов қилиш доирасида яна бир кшини қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус хабарида сўз юритилган. 

Ҳужжатда қайд этилишича, шаҳарнинг шарқий туманларидан бирида полициянинг аксилтеррор бўлинмалари иштирокида махсус амалиёт ўтказилган. Терговчилар хонадонда тинтув ўтказишган ва 30 ёшли эркакни қўлга олишга қарор қилган. Унга терроризмга ёрдам бериш айби илгари сурилган. 

6 июнь куни Буюк Британия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари 3 июнь кунги теракт бўйича ушланганларнинг барчасини қўйиб юборгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Лондон кўпригида содир этилган қўпорувчиликдан сўнг, 12 киши қўлга олинган эди. 5 июнь куни, ушбу иш бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган терговчилар барча ҳужум қилганларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлгани айтилганди. 

Аввал хабар берилганидек, 3 июнь куни 3 эркак микроавтобусда Лондон кўприги яқинида пиёдаларни босиб кетган, сўнгра Боро бозорига етиб боргач, машиналардан чиқиб пичоқлар билан ўткинчиларга ҳужум қилганди. 

Бунинг оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 48 киши яраланди. Террорчилар полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. Жиноят учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид