Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ходими деярли 8,5 мингта смартфонни ўғирлагандан кейингина қўлга тушди
Фото: samsungtomorrow
Жанубий Корея полициячилари Samsung компаниясининг Сувон шаҳридаги бош қароргоҳидан бир неча йил давомида смартфонлар ўғирлаган компания ходимини ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Investor хабар бермоқда.
Компания Samsung’нинг ҳали сотувга чиқарилмаган қурилмалари Вьетнамда тутилган телефонлар сотиш билан шуғулланувчиларда аниқлангандан кейин хавотирга тушиб қолган. Ички тергов натижасида смартфонлар компаниянинг бош қароргоҳидан ўғирлангани аниқланган. Компания хавфсизлик хизмати узоқ давом этмаган қидирувдан кейин ўғрини аниқлашга муваффақ бўлди.
Терговнинг ўрнатишича, қўли эгри ходим ўғриликларни 2014 йил декабрдан 2016 йил ноябргача содир этган. У томондан ҳаммаси бўлиб 8474 та смартфон ўғирланган. Жиноятчи барча телефонлар учун 800 млн вон пул олган. У бу пулларни қиморда ютқазган 900 млн вонлик қарзини тўлашга сарфлаган.
Эркак ўз қабиҳ ниятини амалга ошириш учун бош қароргоҳ хавфсизлигидаги заиф жойдан фойдаланган: у ногирон бўлиб, аравачада ҳаракатланган ва бинони қолган ходимлар ўтиши керак бўлган детектордан ўтмаган ҳолда тарк эта олган.
Мавзуга оид
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026