Жамият | 16:05 / 08.06.2017
5315
1 дақиқада ўқилади

Душанбе ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Келаётган душанба куни Ашхободдан Душанбега 24 йил ичидаги илк самолёт парвоз қилади. Бу махсус рейс бўлиб, Тожикистон пойтахтига Туркманистондан бўлган расмий делегацияни олиб боради. Бироқ, айнан шу рейс икки пойтахт ўртасида 1993 йилда тўхтаган мунтазам авиақатновнинг тикланишига замин яратиши мумкин. 

Тожикистонга келадиган Туркманистон делегацияси таркибида мамлакат авиация ҳукумати, «Туркманистон» авиакомпанияси, Туркманистон тадбиркорлар ва саноатчилар иттифоқи, туристик корхоналар вакиллари бўлади.

«АП» маълумотига кўра, туркман делегацияси Душанбега бир кунлик ташрифи давомида тожик томони билан Ашхобод-Душанбе-Ашхобод тўғридан-тўғри авиарейсини очиш имкониятини муҳокама қилади. «Тожикистон ва Туркманистон пойтахтлари ўртасида авиақатнов 1993 йилда тўхтаган», - дейишган Тожикистон транспорт вазирлигидагилар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида виза режими амал қилади. Ашхободга бориш учун эса Истанбул орқали парвоз қилиш талаб этилади. 

Мавзуга оид