Ерда ётган футболчи тепиб ташланган. Сурхондарёдаги оммавий муштлашув видеоси
4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида «Сурхон» жамоаси Термизда «Андижон» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Учрашув якунида жанжал келиб чиққан ва ҳакам бир вақтнинг ўзида бир йўла саккиз нафар футболчига (икки жамоадан 4 нафардан) қизил карточка кўрсатганди.
«Championat.asia» сайтининг YouTube порталидаги каналида ушбу жанжал тасвирлари видеоси жойлаштирилган. Унда мезбон жамоа футболчилари андижонликларнинг ерда ётган футболчисини тепишгани, жанжалга клуб шифокорлари ҳам аралашганини кўриш мумкин.
Қуйидаги видеода сариқ либосда «Сурхон» жамоаси футболчилари, оқ либосда «Андижон».
Эслатиб ўтамиз, 1968 йилда пайдо бўлгани айтиладиган «Сурхон» футбол клуби узоқ вақтлик танаффусдан кейин шу йил февралида ташкил этилганди.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024