Жамият | 16:52 / 08.06.2017
20412
1 дақиқада ўқилади

Ўқув дастурларига диншунослик фанини киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Фото: ЎзА

Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишлаб ўтказилган анжуманда ўқув муассасаларида маърифий ислом, диншунослик бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани борасида савол берилди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этган "Кун.уз" ходими хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳозирда мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида диншунослик фанини киритишга доир ишлар олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, маърифий исломга оид ўқув адабиётлари ва дастурлар кўриб чиқилиб, бу фан қайта ташкил қилинади. 

Таъкидлаш жоизки, диншунослик фанининг ўқув дастурларига киритилиши бугунги кунда баъзи ёшларнинг дин тўғрисидаги билимларининг саёзлиги натижасида террорчи оқимларга қўшилиб қолишидек муаммоларни бартараф этишда катта аҳамият касб этади. 

Мавзуга оид