Жаҳон | 21:33 / 09.06.2017
11244
1 дақиқада ўқилади

77 кишининг қотили Брейвик исми-фамилиясини ўзгартирди

Фото: AFP 2017 / Jonathan Nackstrand

Норвегиялик террорчи Андерс Беринг Брейвик расман исм-фамилиясини ўзгартирди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

21 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган террорчининг янги исми Фьотольф Хансен бўлди. Унинг адвокати терорчини исмини ўзгартиришга нима ундагани сабабларини билмаслигини айтган.

Брейвик 2011 йил 22 июлда Норвегияда иккита теракт содир этган. Бу терактлар оқибатида 77 киши ҳалок бўлган. Террорчи 21 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. 

8 июнда Норвегия олий суди Брейвикнинг қамоқда сақланишида ҳуқуқлари бузилгани аломатларини кўрмай, унинг давлат устидан шикоятини кўриб чиқишни рад этган. Брейвик шу сабабли Европанинг инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилмоқчи. Қонхўр Брейвик қамоқда унга ётоқхона, ишчи хона ва транежёр залидан иборат уч хонали камерада шинамлик етмаётганидан шикоят қилган.

Мавзуга оид