Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда вояга етмаганларнинг тунда кўнгилочар масканлар ва интернет-кафеларга кириши тақиқланди
Душанбе ҳокими Рустам Эмомали вояга етмаганларнинг тунги вақтда кўнгилочар марказлар ва интернет-кафеларга киришини тақиқлади. 6 июнь куни шу мазмундаги қарор қабул қилинди. Қарор вояга етмаганларнинг манфаатини ҳимоя қилиш, улар томонидан қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда Тожикистон президенти фармонларини бажариш мақсадида имзоланган. Бу ҳақида ҳокимнинг матбуот хизматида хабар берилди.
Р.Эмомали пойтахтдаги барча кўнгилочар марказлар ва интернет-кафеларга киришда тақиқлов эълонини осиб қўйишни талаб қилди.
Таъкидлаш жоизки, энди кўнгилочар масканлар ва интернет-кафеларга киришда паспорт ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни кўрсатиш керак бўлади.
Ҳоким Тожикистон ИИВнинг Душанбе бошқармасига тунги вақтларда кўнгилочар марказ ва интернет-кафеларга кирадиган вояга етмаганларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўришни, шунингдек болаларнинг ота-оналарини тегишли жавобгарликка тортиш вазифасини топширди.
"Барча фуқаролардан 20 ёшга етмаган болаларнинг тунги вақтда кўнгилочар марказларга боришини тақиқлашни сўраймиз", - дейилади ИИВ сайтида. Манбага кўра, тақиқловда соат 18:00дан кейинги вақт назарда тутилган.
ИИВ сайтига кўра, ўтказилган текширувлар ҳар куни тунда биргина Душанбенинг ўзида юз нафаргача бўлган ўсмирлар шундай масканларда бўлишини кўрсатган. "Ота-онанинг эътиборидан четда қолаётган болалар қонунга қарши хатти-ҳаракатларни амалга оширишмоқда", - деб ҳисоблашади вазирликда. Юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ота-она жавобгарликка тортилади, дея огоҳлантирмоқда ИИВ.
Мавзуга оид
22:23 / 11.12.2025
“Болангизни кимдир бошқаряпти” — тошкентлик ўсмир PUBG'даги суҳбатлардан кейин йўқолиб қолди
19:03 / 07.10.2025
Тожикистон пойтахтида электр самокат ва гироскутерда юриш тақиқланди
13:59 / 21.02.2025
Бразилияда бир вақтда 4500 та асалари чаққан ўсмирнинг ҳаёти сақлаб қолинди
15:24 / 08.01.2025