Жаҳон | 23:46 / 09.06.2017
5366
1 дақиқада ўқилади

Эронда терактлардан кейин 41 киши ҳибсга олинди

Фото: EPA

Эронда 7 июнда содир этилган иккита терактдан кейин ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган 41 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Меҳр" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Терактлар Теҳрондаги парламент биноси ва имом Ҳомейний мақбараси ёнида содир этилган. Терактлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.

Таъкидланишича, терактлардан кейин Эрон хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб рейдлар ўтказа бошлашган. 

Рейдлар оқибатида Кармоншоҳ, Курдистон ва Ғарбий Озарбойжон вилоятларида 41 киши ҳибсга олинган.  

Улардан ҳужжатлар ва қурол-аслаҳалар, жумладан худкуш камарлари ҳамда қурол-аслаҳа ортилган автомобиль тортиб олинган.  

Мавзуга оид